Мирзиёев Назарбоевни тез орада тузалиб кетишини тилади​

Мирзиёев Назарбоевни тез орада тузалиб кетишини тилади​

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Элбоши Нурсултон Назарбоевга тез орада тузалиб кетишини, мустаҳкам соғлик ва куч-қувват тилади.

Елбаси Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди

Мулоқотда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг жадал ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатлари ва иқтисодиётларига пандемия оқибатларининг салбий таъсирини камайтириш борасида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан биргаликда кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Бу борадаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни янада кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

Бўлажак учрашув ва тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида икки давлат етакчилари Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.