Миссури штати коронавирус туфайли Хитойни судга берди

Миссури штати коронавирус туфайли Хитойни судга берди

АҚШнинг Миссури штати коронавирус пандемиясига сабабчи бўлган деб Хитой Халқ Республикасини судга берди. Бу ҳақда штат бош прокурори Эрикк Шмитга таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

«Хитой ҳукумати COVID-19 нинг хавфи ва юқумлилиги ҳақида бутун дунёга ёлғон гапирди, шикоят қилганларни жим қилди ва касаллик тарқалишини тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмади. Улар ўз қилмишлари учун жавоб беришлари керак», - дейди Шмитт.

Даъво аризасида Хитой маъмурлари «жамоатчиликни алдашда, муҳим маълумотларни эълон қилмасликда, шикоят қилувчиларни ҳибсга олишда, одамдан одамга вируснинг юқтиришни инкор этишда, тиббий тадқиқотларни йўқ қилишда, миллионлаб одамларга вирус билан алоқа қилишига имкон беришда» айбланмоқда. Хитой ҳукумати бу ва бошқа айбловларни рад этяпти

Миссури штати маъмурияти шунингдек, ХХРни вирусни дастлабки босқичда ушлаб турмаганликда айбламоқда - 1 январ куни 175 минг киши Ухандан бошқа шаҳарларга чиқиб кетган эди.

Штат маъмурияти таъкидлашича, пандемия нафақат одамларнинг касалланиши ва ўлимига олиб келди, балки миллионлаб иш ўринлари йўқотилишига сабаб бўлди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтган эди.