Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мьянмадан Бангладешга 65 минг мусулмон қочиб ўтди
10.01.2017 16:10,  
792

Мьянмадаги мусулмон роҳингияларнинг қўшни Бангладешдан бошпана қидириб бориши сўнгги бир ҳафта ичида кескин ортган. Бу ҳақида Reuters ​агентлиги хабар берди.

Охирги бир ҳафта давомида 22 минг нафардан зиёд мусулмон роҳингиялар чегарани кесиб ўтган. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги уч ой давомида Бангладешдан бошпана топган қочқинлар сони 65 минг кишидан ортиб кетган.

Улар Бангладеш жанубида жойлашган Кокс Базар шаҳридаги вақтинчалик бошпаналарда истиқомат қилишмоқда. Душанба куни БМТнинг Мянмадаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Янгҳи Ли чегара ҳудудлари бўйлаб 12 кунлик сафарини бошлаган. БМТ вакили Бангладеш билан чегарадош Роҳингия ва Качин вилоятларидаги зўравонликларни ўрганишни мақсад қилган.

Мьянма армияси октябрь ойида исёнчиларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаган эди. Ҳарбий ҳаракатлар туфайли ўн минглаб мусулмон аҳоли ўз уйидан ҳайдаб чиқарилган, қишлоқларга ўт қўйилган. Аскарлар томонидан маҳаллий аёлларнинг номусига тегиш ҳамда қаршилик кўрсатган эркакларни отиб ташлаш оддий ҳолга айлангани хабар қилинган эди.

Мьянма ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан мусулмонларга қарши генотсид уюштиришда айбланган. Айни пайтда, ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган ҳудудларга халқаро кузатувчилар қўйилмаётгани сабаб зўравонлик қурбони бўлганларнинг аниқ сонини аниқлаш ва уларга ёрдма бериш имконсизлигича қолмоқда.

Мьянмада бир миллиондан зиёд роҳингия миллатига мансуб мусулмонлар апартҳеид тартибида ҳаёт кечиришади. Улар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилинган бўлиб, мамлакат бўйлаб сафар қилиш, таълим олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш каби инсоний ҳуқуқлардан бебаҳра тарзда яшашади. 2012 йилда буддавийлар томонидан уюштирилган қирғинда юзлаб мусулмонлар қатл қилинган, 120 мингдна ортиқ роҳингиялар қочқинга айланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан