Мянмадаги конда кўчки оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Мянмадаги конда кўчки оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Мянмадаги конда кўчки юзага келди ва натижада камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг Синхуа агентлиги маҳаллий ҳокимят вакилига таяниб хабар бермоқда.

Кўчки юзага келган нефрит кони мамлакат шимолидаги Качин штатида жойлашган эди.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда кон ичида кўплаб одамлар қамалда қолган.

Маҳаллий ўт ўчириш бўлимининг хабар беришича, кучли ёғингарчилик кўчкига сабаб бўлган.