Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди ва шифохонани 10 кунда қуриб битказишга кўрсатма берилди
16.04.2020 20:44,  
381

ЎзАʼнинг хабар беришича, Наманган вилоятининг Поп туманида шифохона ва карантин ҳудуди қурилиши бошланди.

Мазкур туманнинг “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кенглик майдондан 16 гектар ер ажратилди. Унда 1200 ўринли карантин ҳудуди, 150 ўринли махсус шифохонанинг қурилиш ишлари давом этмоқда.

Ушбу мажмуанинг лойиҳа ҳужжатлари “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан тайёрланиб экспертизадан ўтказилган. Карантин ҳудудида ишлатиладиган материалларнинг тўқсон фоизи маҳаллийлаштирилган. Шифохона бўлимлари, маъмурият, қабулхона-ташхислаш, лаборатория, дорихона марказий стерилизация, жарроҳлик, жонлантириш, статсионар палаталар, шифохона ва техник ходимларнинг яшаш жойлари энг замонавий ҳолатда қурилиши лойиҳа тақдимотида таъкидланди.

Маълум қилинишича, қурувчиларга иш жараёнида лойиҳа талаблари ҳамда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда шифо масканини ўн кун ичида қуриб битказилиши бўйича мутасадди раҳбарлар томонидан кўрсатмалар берилди.

Фото: ЎзА

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан