Наманганда 3 ёшли қизалоқ коронавирусдан тузалди

Наманганда 3 ёшли қизалоқ коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (2 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Уйчи туманидан, 1 нафари эса Наманган туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2141 нафарга етди.