Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда маҳалла пулига қурилган газ қувурларини газчилар кесмоқда
14.09.2019 11:47,  
166

Наманган шаҳрининг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудларидан газ қувурлари кесиб олиб кетилмоқда. Тахтакўприк ва Садоқат кўчаларида яшовчи аҳолининг маълум қилишича, бир неча йил муқаддам маҳаллий аҳоли йиққан пулига ушбу қувурларни олиб газ туширган.

Таъкидлаш керакки, бу қувурлардан газ келмай қўйганига ўн йиллар чамаси бўлди.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, қувурларни кесаётганлар вилоят газ идораси ходимларидир.

Сайтга етиб келган “Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали, Наманган шаҳар газ таъминоти бўлими ҳамда Маданий МФЙ аъзоларининг йиғилиш баёни” жорий йилнинг 26 августида тузилган. Унда ушбу ҳудуд табиий газ етиб бориши қийин ҳудуд эканлиги, ижтимоий соҳа муассасалари суюлтирилган газ таъминотига ўтказилганлиги ҳамда ҳозирги кунда фойдаланишда бўлмаган газ тармоқлари шаҳарсозлик ва меъморий талабларга жавоб бермаслиги ёзилган.

Йиғилиш баёнида газ тармоқлари ва ундаги қурилмаларни демонтаж қилиниб бўлим омборига топширишга қарор қилинган.

Ҳужжатда “табиий газ етиб бориши қийин ҳудуд” деб таърифланган маҳаллаларга кўп йиллар давомида газ етиб келган. Газ етказиб беришдаги узилишлар бошланганида ўн йилча бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан