Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистон ОТМлари оммавий равишда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтмоқда
12.09.2022 16:18,  
59

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 10 июндаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишга бағишланган селектор йиғилишида ушбу йўналишда бир қатор топшириқлар белгилаб берилганди. Уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекэнерготаъмир” акциядорлик жамияти томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

Ушбу вазифалар ижросидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 26-30 июль кунлари “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси биноси ҳудудида "Қайта тикланувчи энергия манбаларини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларида жорий этилишини кенгайтириш чоралари" мавзусида Ишчи гуруҳи йиғилиши ва Республика очиқ кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада "Ўзбекэнерготаъмир" АЖ вакиллари ҳам иштирок этиб, қуёш панеллари ва сув иситкичлари етказиб бериш бўйича бир неча манфаатли келишувларга эришдилар.

Хусусан, “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ мутахассислари томонидан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ да 6 086, 6 квт қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатиб берилади.  Қорақалпоғистоннинг Ажиниёзов номли Педагогика институтида  20 та  200 литрли қуёш сув иситкичлари, 70 квт. қувватли  қуёш панеллари ҳамда 100 квт.ли   70 та қуёш фотоэлектр панелли ёритгичлар ўрнатиб беришга келишилди. Шунингдек,  Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат университети билан ҳам  30 та 200 литр сиғимли сув иситкичлари, 70 квт қувватли қуёш панеллари ва 100 квт.ли  100 та қуёш фотоэлектр панелли ёритгичлар ўрнатилиши бўйича келишувларга эришилди.

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ҳамда тизим корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланишни кенгайтириш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги корхоналарда “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ мутахассислари томонидан қуёш панеллари ва сув иситкичлари ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, "Тошкент ИЭС" АЖда энергия самарадор ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Айни кунда корхона автогаражига 4 кВтли қуёш фотоэлектр панели, кимё цехи ва мазут хўжалигига 200 литр сиғимли 2 та сув коллектори ўрнатилиб, фойдаланиб келинмоқда. Куни кеча мазут ҳўжалигида “Ўзбекэнерготаъмир” АЖнинг бир гуруҳ мутахассислари томонидан 200 литр қуёш сув иситиш қурилмасини ўрнатиш ишлари якунланди.

“Муборак ИЭМ” АЖда муқобил энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш мақсадида, 21 та қуёш фотоэлектр панелли ёритгичлар ҳамда 600 литр сиғимли жами 3 та қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш ишлари “Ўзбекэнерготаъмир” АЖнинг бир гуруҳ мутахассислари томонидан тўлиқ якунланди. Қуёш сув иситкичларидан фойдаланиш натижасида, корхонада соатига 2 кВт, суткасига 48 кВт, йилига 17,520 кВт.соат электр энергиясини иқтисод қилинишига эришилади.

“Сирдарё ИЭС” АЖ томонидан жами сиғими 2400 литрга тенг бўлган 12 та қуёш сув иситкичлари ўрнатилди. Қуёш сув иситгичлари иш бошлагач корхона хўжалик эҳтиёжлари учун ишлатилаётган иссиқлик тизими ўчирилиб, тўлиқ заҳирага чиқарилди. Мазкур қурилмалардан фойдаланиш ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган соатига 50 кВт/соат электр энергияси ва 0,14 Гкалл иссиқлик энергиясини тежаш имконини беради.

“Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖда жами сиғими 5200 литрга тенг бўлган  26 дона қуёш сув иситгичларини ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди. Таъкидлаш жоизки, ушбу қурилмалардан фойдаланиш хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган суткасига 46,8 кВт.соат электр энергиясини иқтисод қилиш имконини беради. Шу тариқа бир йилда 19 345 кВт.с. электр энергияси иқтисодига эришилади.

“Тахиатош ИЭС” АЖда жами сиғими 2000 литрга тенг бўлган  10 дона қуёш сув иситгичларини ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди. Таъкидлаш жоизки, ушбу қурилмалардан фойдаланиш хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган суткасига 15 кВт.соат электр энергияси ҳамда 14,4 Гкал иссиклик энергиясини иқтисод қилиш имконини беради. Шу тариқа бир йилда 5475 кВт.соат электр энергия ҳамда 5256 Гкал иссиқлик энергияси иқтисодига эришилади. 

                                                                                 Абдулла ЧИМИРЗАЕВ

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан