Наманганда тоға ва жиян сабабсиз бегона кишини дўппослади

Наманганда тоға ва жиян сабабсиз бегона кишини дўппослади

28 май куни Наманган вилояти Норин тумани Катта Яйдоқ МФЙда 34 ёшли М.К. ва унинг жияни 22 ёшли К.М. жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан тартиббузарлик содир қилишади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, қариндошлар жамоат жойи ҳисобланган Ҳаққулобод-Чинобод автомобиль йўлининг Норин туман Тиббиёт бирлашмаси биносининг қарши томонида ҳеч бир сабабсиз 26 ёшли Б.А.ни қўллари билан уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказади ва Б.А.нинг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинанинг олд орқа ва ён ойналарини синдириб, автомашинага зарар етказишган.

Ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.