НАТО Бирлашган қуролли кучлар олий бош қўмондонлигининг трансформация бўйича бош штаби алянс кучларини шаҳар шароитидаги потенциал ҳарбий амалиётларга мослаштириш режасини тайёрлай оладиган ташкилот изламоқда.
“Шаҳар шароитида НАТО ҳарбий амалиётларини ишлаб чиқиш концепцияси” ҳужжатида алянс бундай жойда етарли тайёргарлик ва таъминотга эга эмаслиги ҳақида сўз юритилади. Дунёда 5 млрдга яқин аҳоли шаҳарларда истиқомат қилади, шунинг учун НАТО келажакда шаҳарда кечадиган зиддиятларга тайёргарлик кўриши лозимлиги унда тилга олинган.
Концепциянинг тажрибавий текшируви 2018 йилнинг феврали ва мартида ўтказилади, ноябрда эса якуний тасдиғини топиши кутилмоқда.