Трамп: Нега Германияни Россиядан ҳимоя қилишимиз керак?

Трамп: Нега Германияни Россиядан ҳимоя қилишимиз керак?

АҚШ президенти Доналд Трамп, Германия Россияга энергия учун миллиардлаб доллар тўлаётган бир вақтда АҚШ Берлинни Москвадан ҳимоя қилиши кераклиги ҳақида ташвишини билдирди.

"Германия Россияга энергия учун йилига миллиардлаб доллар тўлайди ва биз Германияни Россиядан ҳимоя қилишимиз керак. Нима учун?

Бундан ташқари, Германия НАТОга тўлайдиган 2 фоизлик бадали тўловини кечиктирмоқда. Шунинг учун биз ушбу мамлакатдан баъзи қўшинларни олиб чиқмоқдамиз ", - деб ёзди жаноб Трамп Твиттер саҳифасида.

Germany pays Russia billions of dollars a year for Energy, and we are supposed to protect Germany from Russia. What’s that all about? Also, Germany is very delinquent in their 2% fee to NATO. We are therefore moving some troops out of Germany!

 

РИА Новости хабарига кўра, олдинроқ Пентагон раҳбари Марк Эспер Германиянинг қарийб 12 минг АҚШ ҳарбий кучлари Германиядан олиб чиқилишини айтди, уларнинг катта қисми (6,4 минг) уйига, қолганлари эса Европадаги НАТО мамлакатларига, жумладан Италия ва Белгияга юборилади. 

АҚШнинг Европадаги қўшинлари штаб-квартирасини Германиядан Белгиянинг Монс шаҳрига кўчириш режалаштирилмоқда, бу ҳақда Европадаги АҚШ кучлари қўмондони ва НАТОнинг Европадаги бирлашган кучларининг олий қўмондони генерал Тод Уолтерс маълум қилди. Ҳозирги кунда Монс НАТОнинг Европадаги иттифоқчи кучлари Олий қўмондони қароргоҳи ҳисобланади.