Наврўз муносабати билан барча ходимлар 3 кун дам олади

Наврўз муносабати билан барча ходимлар 3 кун дам олади

Фото: shutterstock

Яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан мулкчилик шаклидан ва ҳафталик иш кунлари сонидан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет уч кун дам олишади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2019 йилдаги “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

21 март – байрам куни шанба кунига тўғри келгани боис ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар ҳам ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар ҳам 3 кун кетма-кет дам олишади.

  • 21 март – шанба (Наврўз байрами);
  • 22 март – якшанба (дам олиш куни);
  • 23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасига мувофиқ, 20 март – жума куни иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни учун белгиланган қўшимча дам олиш куни йилнинг бошқа дам олиш куни билан алмаштирилмайди.

Коронавирус хавфи сабаб эълон қилинган карантин ҳолати дам яқинлашиб келаётган олиш кунларининг давомийлигига таъсир этмайди.