Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Aйсултан Назарбоев Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўрамоқда. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида ёзган.
Йигитнинг сўзларига кўра, оиласи унга босим ўтказмоқда.
Бундан ташқари, Айсултан Назарбоевнинг сўзларига кўра, у "Россия ва Қозоғистон ҳукумати ўртасидаги юқори даражадаги коррупция тўғрисида"ги маълумотларга эга.
Қозоғистон Республикаси биринчи президентининг набираси барча тафсилотларни у Британиянинг Times газетасига интервю пайтида очиқлаб берганини айтди.