Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда акциз солиғи ставкаларини бир хиллаштириш (унификация) устида ишламоқда. Нефт маҳсулотларини импорт қилиш ва ишлаб чиқаришда ягона ставкани белгилаш масалалари ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Ҳозирда АИ-92 русумли 1 тонна бензин ишлаб чиқарувчилари 250 000,0 сўм акциз солиғини тўласалар, импорт қилувчилар ушбу бензин маркасининг божхона қийматининг 5% миқдорида акциз солиғини тўлайдилар, бу эса 1 тонна импорт бензини 240 АҚШ доллари қийматида 121 500 сўмни ташкил этади.
Йил бошида нархлар мутлақ жиҳатидан импорт ва мамлакат ичида тўланган акциз солиғи миқдори бир хил эди.
Хабарда, шунингдек, Энергетика вазирлиги нефт маҳсулотлари импортига акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритмаганлиги айтилган.