Нега сариқ ҳудудларда боғчаларга рухсат бору, ўқув марказларига рухсат йўқ?

Нега сариқ ҳудудларда боғчаларга рухсат бору, ўқув марказларига рухсат йўқ?

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Нега «сариқ» ҳудудларда ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш ва гигиенага риоя қилишга мажбур қилиб бўлмайдиган болалар учун гуруҳда 15 тагача бола билан боғчалар очилиши мумкину, барча гигиена қоидаларига риоя қила оладиган ниқоб тақадиган абитуриентлар 10 тадан бўлиб ўқув марказларига боришлари мумкин эмас?

Жавоб: Ҳозирда кўплаб корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолияти тикланмоқда. Ота-оналар ишлашлари учун болалар боғчаси ишлашига рухсат берилмоқда. Абитуриентлар эса онлайн режимда ўқишлари мумкин.