Нега йирик қурилиш ишларига рухсат берилиб, ошхоналарга рухсат берилмагани изоҳланди

Нега йирик қурилиш ишларига рухсат берилиб, ошхоналарга рухсат берилмагани изоҳланди

Akay city қурилиши. Тошкент Фото: Sof.uz

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева билан брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Йирик объектларни қуриш ва таъмирлашни давом эттиришга рухсат берилди. Нега ресторан ва кафелар санитария қоидаларига мувофиқ ишлай олмайди?

Жавоб: Бунда ушбу йирик ишлаб чиқариш ташкилотларининг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

Карантин ҳолатини инобатга олишингизни сўраймиз. Ресторан, кафе ва бошқаларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинишига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Шунингдек, уларнинг фаолияти касалланиш сони ортишига олиб келиши мумкин.

Савол: Тошкентда ишлаб чиқариш цехим бор. Оилам билан карантинни Навоий вилоятида ўтказяпман. Ҳокимиятдан телефон қилиб, корхонани ишга туширишимиз кераклигини айтишди. Тошкентга кетиб иш бошлашим учун, йўлда ЙПХ ходимлари сўрашганида, ҳуқуқий жиҳатдан нима ҳужжат тақдим қилишим зарур?

Жавоб: Агар сизнинг ишлаб чиқариш цеҳингизга Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ рухсат берилган бўлса, унда шахсингизни тасдиқловчи ва транспортингиз ҳужжатлари билан бирга ишлаб чиқариш фаолиятингизга оид ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим бўлади.