Никита Хрушчевнинг ўғли АҚШдаги уйида бошидан отилган ҳолда топилди

Никита Хрушчевнинг ўғли АҚШдаги уйида бошидан отилган ҳолда топилди

Совет Иттифоқининг Совуқ уруш давридаги раҳбари Никита Хрушчевнинг ўғли Сергей Хрушчев ўз уйида бошидан отилган ҳолда топилди.

У ўтган ҳафта 18 июнь куни вафот этган бўлсада, қандай вафот этганлиги энди ошкор этилди. Лекин, полициянинг дастлабки хулосаларига кўра, жиноий суиқасд аломатлари йўқ. Полицияга ўлими ҳақида рафиқаси хабар берган.

Техника фанлари доктори, профессор Сергей Хрушчев 1935 йилда туғилган. Баллистик ракеталар бўйича мутахассис бўлган. 1991 йилда Браун Университетида дарс бериш учун АҚШга кўчиб ўтади ва бир умрга шу ерда қолади.

Олим 1999 йилдан икки давлат фуқароси (АҚШ ва Россия) ҳисобланади.