Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нимa учун қишда бaнанни кўпроқ истеъмол қилиш керак?
12.01.2020 22:52,  
1469

Пaрҳезшунослар aйнан сoвуқ фаслларда бананни озиқланиш рационига таркибидаги триптофан моддаси туфайли бот-бот қўшишни мaслaҳат беришaди. Бу аминокислота кунлар қисқарадиган куз ва қиш фаслида бизга жуда зарур бўлган серотонин гормонининг ишлаб чиқилишига кўмаклашади.

Айнан серотонин яхши кайфият учун жавоб беради, шу сабабли кунига бир дона банан еган киши ўзини яхши ҳис қилиши ва депрессив кайфиятдан халос бўлиши мумкин. Яхши кайфият улашиш билан биргаликда бананлар аёларга ҳайз даври оғриқларини енгишда, ошқозон ичак тракти органларини яхшилашда кўмак беради. Пишиб етилган бананларни саратон профилактикаси сифатида истеъмол қилиш ҳам тавсия этилади.

Бананлар — калийнинг табиий манбаи, шу сабабли қондаги кислота-ишқор мувозанати, сув-туз мувозанати, буйракларнинг бир текис ишлашини тартибга солиш учун ҳам уни ейиш фойдали. Бананлар шунингдек қон босимини ҳам бир меъёрда ушлаб туради ва юрак қисқаришларини тартибга солади. Шу сабабли бу мева юрак ва қон томирларлар касалликларига профилактика сифатида тавсия этилади. 120 г оғирликдаги банан 100-200 калорияга қувват эга, шу сабабли у ажойиб парҳез нонушта бўла олади.

Бироқ паст углеводли парҳез тутаётганларга банан тўғри келмайди. Чунки куннинг таркибида қанд моддаси кўп ва бир дона банан истеъмол қилиш ҳам организмнинг углеводларга бўлган кунлик талабини 40 фоизга қондиради. Бошқа мевалар сингари бананлар ҳам акс таъсирга эга. Улар ичаклари сезгир инсонларга тавсия этилмайди, баъзи инсонларда эса у қорин дамлаши ва аллергия чақиради. Варикоз касалликларида ва тромбозга мойилликда истеъмол қилинадиган бананлар миқдори врач билан маслаҳатлашилиши керак, чунки у қоннинг ёпишқоқлигини ошириб юбориши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан