Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нукуслик фуқарони 165 миллионга "чув туширишди" - пуллар Нигерияга ўтказилган
23.12.2019 15:17,  
859

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро 165 миллион сўмга чув тушди. Бу ҳақда Postda.uz хабар бермоқда.

Нукус шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Г.П. интернет тармоғи орқали «Марк Роберт» исмли шахс билан танишиб қолади. Нотаниш шахс унга АҚШда жойлашган нуфузли компанияга ишга киритиб қўйишини айтиб, ишончига киради.

Содда ва ишонувчан юртдошимиз июнь-август ойлари мобайнида ҳужжатлар, виза, йўлкира ва бошқа «харажатлар» учун жами 165 миллион 323 минг сўм пул маблағини халқаро пул ўтказмалари орқали Нигерия давлатидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб юборади. Табиийки, фирибгар шу кунга қадар берган «ваъда»сининг устидан чиқмайди.

Айни пайтда жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан