Бугун, 10 май куни соат 19:10да Тошкентда давомли зилзила кузатилди. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида сезилган.
Пойтахт Тошкент шаҳрида зилзила кучи 3 балл атрофида бўлди ва афтершок қайд этилди.
Ер ости силкинишлар кучи ҳудудлар кесимида:
- Фарғона — 3 балл;
- Жиззах — 3 балл;
- Самарқанд — 3 балл;
- Термиз — 4 балл;
- Қарши — 3 балл.
Вайроналиклар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Зилзила эпимаркази Афғонистоннинг Ҳиндукуш вилоятида, 200 километр чуқурликда жойлашган. Марказда зилзила кучи 4,8 баллга тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 9 май куни Афғонистон ва Тожикистон чегарасида рўй берган 6 баллик зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида сезилганди.