Ўзбекистон ҳаво йўллари парвозлари туристлар учун 40 фоизга арзонлашади деб хабар қилди МАКнинг тижорат директори Дилшод Йўлдошев.
"Айни дамда туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу соҳани ривожлантириш учун биз кўп сайёҳлар учун жуда катта — 40%гача чегирмалар жорий қилмооқдамиз", — деди Йўлдошев.
Чегирма миқдори йўналишга боғлиқ бўлади. Чегирмалар Европа ва Осиё мамлкатларидан Ўзбекистонга туристик гуруҳлар таркибида ёки якка тартибда йўл олган барча саёҳатчилар учун амал қилади.