Ўзбекистон ички бозоридаги автомобилларга ҳам кундузги автоматик ёнувчи чироқлар ўрнатилади

Ўзбекистон ички бозоридаги автомобилларга ҳам кундузги автоматик ёнувчи чироқлар ўрнатилади

Хорижий давлатларга экспорт қилинадиган GM Uzbekistan автомобилларида кундузги чироқ автоматик равишда ёниб-ўчишга мўлжалланган. Уларда бундай тартиб 2011 йилдан амалга киритилган янги автомобиллар учун кундузги автоматик ёнувчи чироқларни ўрнатиши шартлиги белгиланган. Ички бозордаги автомобилларда нега бундай функция мавжуд эмас? "Муносабат" кўрсатувида мазкур саволга жавоб берилди.

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқарма бошлиғи Шафқатбек Алимовнинг сўзларига кўра, хорижда автомобиль хавфсизлиги бўйича белгиланган техник регламентда автомобиллар учун кундузги автоматик ёнувчи чироқларнинг ўрнатилиши талаб сифатида қўйилган.

"Бизда мазкур регламент 2017 йилнинг 25 апрелида Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарори билан ишлаб чиқилган ва унда хтиёрий деб белгиланган. Шунга қарамасдан ҳозирги кунда биз автомобилларимизга конструктив ўзгартиришлар киритишни бошладик. Бу тез ойларда амалга оширилади", – дейди "Ўзавтосаноат" вакили.

5147