Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон пенсионерлари нафақа олишларини хорижда тасдиқлашлари мумкин
11.07.2017 22:49,  
10

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириши муносабати билан хорижий давлатларда истиқомат қилувчи Ўзбекистон пенсионерлари доимий яшаш жойларида ўз нафақаларни олишни хорижда туриб тасдиқлашлари мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.

Пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилади.

Ишончнома пенсияни етказиб бериш юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади.

Ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига бир йилда камида бир марта келиб, тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак.

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсионернинг келиши имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан руҳий касаллар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинганда, Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари тайинланган пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун пенсионер турган жойга чиқишлари мумкин.

Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, хорижий давлат ҳудудида пенсия ва ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан