Соғлиқни сақлаш тизимидаги вакант жойлар ОТМ битирувчилари ва пенсионерлар билан тўлдирилади

Соғлиқни сақлаш тизимидаги вакант жойлар ОТМ битирувчилари ва пенсионерлар билан тўлдирилади

Аввал хабар қилганимиздек, «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги мавжуд кичик ва ўрта тиббий ходимлар вакант жойлари тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар орасидан тўлдирилади.