Ўзбекистон президентининг кенжа куёви Instagram’га оилавий суратини жойлади

Ўзбекистон президентининг кенжа куёви Instagram’га оилавий суратини жойлади

Ўзбекистон президентининг куёви, Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров ўзининг Instagram’даги саҳифасида оилавий суратини эълон қилди.

Умаров ўз постида барчани Рамазон ҳайити аёми билан табриклади.

“Меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити остонасида турибмиз. Бугун Арафа. Юртимиз аҳлини, барча мўминларни табриклайман! Савоб амалларимиз, хайрли ишларимиз йил бўйи давомли бўлсин. Кейинги айёмларга тинчлик-хотиржамликда, саломатликда, ёруғ юз билан етказсин. Ҳайит муборак бўлсин, азизлар!”, - деб ёзган постда.

Бу сурат 40 минг яқин лайк тўплади. Пост остида беш юздан ортиқ изоҳ қолдирилди.   

4 июнь куни Саида Мирзиёева Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг уй кийимида ош пишираётган суратини жойлаштирган эди.

“Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак!”, - деган сўзлар билан биргаликда.

Ушбу сурат жойлаштирилганидан сўнг у бир зумда 17 минг "лайк" олди ва унинг остида 2,5 мингдан ортиқ изоҳлар пайдо бўлди.