Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда маҳкумлар қатор ҳуқуқларга эга бўлди
2.07.2019 11:14,  
28

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Киритилган қўшимчалар билан маҳкумларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

- об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода машқлар билан шуғулланиш;

- психологик ёрдам олиш;

- хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, меҳнатига ҳақ олиш.

Эндиликда маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек, шифокорнинг кўрсатмаси билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.

Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш даврийлиги аниқлаштирилди ҳамда маҳкумларнинг ҳар 6 ойда камида бир марта, шунингдек уларнинг мурожаатига кўра тиббий кўрикдан ўтказиш кераклиги белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан