“Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси шу йил сўнгига қадар Ўзбекистон ҳудудидаги магистрал газ қувурларини модернизация қилиш ишларини бошлайди.
Лойиҳа қиймати 506 миллион долларни ташкил этади. Хусусан, компания 2020 йилгача умумий узунлиги 198 километрли газ қувурлари майдонларини қуради ва компрессор станциялар (КС)ни модернизациялайди.
“Ўзтрансгаз” АК 266 миллион долларни “Янгиер-Тошкент” асосий газ қувурининг 165 километрли янги майдонини қуришга йўналтиради. Шунда газ қувурнинг кучланиш қуввати йилига 10 миллиард кубометрни ташкил этади. Ушбу газ қувури Тошкент ва Фарғона вилоятларига газ етказишни барқарорлаштиришга ёрдам беради.