ОАВ: Малайзиянинг йўқолган MH370 тўғрисидаги “давлат сири” очилди

ОАВ: Малайзиянинг йўқолган MH370 тўғрисидаги “давлат сири” очилди

2014 йилнинг март ойида радарлардан ғойиб бўлган Малайзиянинг MH370 самолёти билан содир бўлган фожиа ҳукумат томонидан тузилган кенг кўламли сценарийнинг бир қисми бўлиши мумкин. Америкалик ёзувчи, авиация мутахассиси Кристина Негрони шундай деб ҳисоблайди.

Негронининг таъкидлашича, самолёт ғойиб бўлишидан бир йил муқаддам Malaysia Airlines парвозларни кузатишда муаммолар борлиги тўғрисида огоҳлантирилган.

“2013 йил апрель ойида ва ундан кейин июнь ойида авиакомпанияларнинг бир нечта аудиторлари миллий ва халқаро авиация стандартлари бўйича авиакомпанияда бир қатор муаммоларни аниқладилар. Парвозларни ҳар ярим соатда кузатиб бориши, авиакомпания ҳар бир самолётнинг жойлашиш жойини билиши керак эди”, дейди Негрони.

Ёзувчининг фикрига кўра, содир этилган қоидабузарлик ҳалокатга сабаб бўлиши ёки унга ҳисса қўшиши мумкин эмас эди. Техник носозлик ҳаво босимининг йўқолишига олиб келган ва бу учувчиларнинг ҳолатига таъсир қилган.

MH370 2014 йил 8 март куни Куала-Лумпур аэропортидан Пекинга учган. Самолёт бортида 239 киши бўлган. Боинг 777 охирги марта Жанубий Хитой денгизи бўйлаб парвоз бошланганидан бир соату ўн тўққиз дақиқа ўтиб, бошқарув маркази билан боғланган ва кейин ғойиб бўлган.