Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Хитой Россия билан чегарасида қитъалараро баллистик ракеталарини жойлаштирди
24.01.2017 17:24,  
4

Хитой ўзида ишлаб чиқарилган Dongfeng-41 қитъалараро баллистик ракеталарини Россия билан чегараси яқинидаги Хэйлунцзян провинциясида жойлаштирди. Бу ҳақда Global Times хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, янги ракета мажмуалари фотосурати интернетда пайдо бўлган.

Интернетнинг мамлакатдаги сегментида янги ракета комплекслари фотолари бироз олдинроқ чоп этилди. Ҳарбий экспертлар бу иккинчи Dongfeng-41 стратегик ракета бригадаси эканлиги ва у шимоли-шарқий Хитойда жойлаштирилганини билдирмоқда.

Global Times’нинг ёзишича, бир қатор ОАВ суратларнинг эълон қилиниши АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурация билан боғлиқ эканини маълум қилган. "Уларнинг фикрича, бу Пекиннинг Трамп томонидан Хитой ҳақидаги иғво баёнотларига жавоби бўлиши мумкин", - ёзди нашр.

DF-41 Хитой ракета-ташувчи технологиялари академияси томонидан ишлаб чиқилган. Тахминларга кўра, у ўзига 10-12 индивидуал қаратилган ядро блоклари жойлаштирилган ажралувчи бош қисми билан жиҳозланган. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, DF-41’нинг максимал парвоз масофаси 14 минг километрга тенг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан