Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Офшор ҳақида икки оғиз сўз
15.05.2016 01:33,  
2687

Гап шундаки, “офшор” тушунчасини, кўпинча, салбий оҳангда қўллаш бу атамага нохуш тус берган.

Аммо бу ҳодиса ўта нохуш эмас. Ҳар қандай бизнесмен солиқлардан тортиб то кредитгача имкон қадар кам чиқим қилиб, кўп фойда олишга интилади. Шу сабабли бизнес, хусусан, йирик ва фаол тижорат юритишда харажатни камайтиришнинг йўлларидан бири офшор пайдо бўлган.

Офшор бу қулай солиқ шароитига эга давлатда хорижий фуқаро томонидан қайддан ўтган, ушбу мамлакатда фаол иш юритмайдиган фирмадир. Ҳуқуқий нуқтаи назардан бу ҳолатда қонунга қарши ҳеч нарса йўқ, шу туфайли дунёда офшор зоналар кенг йўлга қўйилган, тахминий ҳисобларга кўра, ер юзидаги барча маблағнинг ўн фоизга яқини офшорда жамланган.

Тарихга қайтиб. Йигирманчи асрнинг ўрталарида уддабурон фирмалардан бири Америка солиқ инспекциясига чап бериб, солиғи камроқ бошқа мамлакатда қайддан ўтганида “офшор” сўзи биринчи бўлиб дунё оғзига тушди. Бироқ тарихни кўздан кечирсак, барча янгилик унутилган эскилик эканини кўрамиз.

Пишиқ-пухта юнонлар офшор нималигини азалдан яхши билишган, солиқдан қочиб қадимги Афинани айланиб ўтишган, товарларини узоқроқдаги бож тўланмайдиган кўпсонли оролларга олиб боришган. “Офшор”нинг сўзма-сўз таржимаси “қирғоқ нарисида” маъносини англатиб, фаолиятни моҳиятан тўғри акс эттиради: офшор минтақалар, асосан, иқтисодиётни ривожлантириш учун табиий бойликлари йўқ, кичик, илиқ мамлакатларда жойлашади. Бунга Қибрис, Кайман ороллари, Бермуд мисол бўлади. Хориж капиталини жалб этишнинг бирдан-бир йўли улар учун офшор бизнесидир.

Бу иш қандай юритилади? Деҳқончасига айтганда, офшор дегани нима? Баъзи мамлакатларда хорижликлар таъсис этган фирмалар атайин солиққа тутилмайди.

Бу эса мамлакатга пул оқиб келиши ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш имконини яратади. Бизнес эгалари фирмаларини шундай мамлакатларда қайддан ўтказишади ва бюджетга тушувчи белгиланган кичик тўловларни тўлаб туришади. Асосий фаолиятни ўзининг мамлакатида юритади. Халқаро ҳуқуққа биноан компания мустақил субъект ҳисобланиб, ўзи қайддан ўтган давлатдагина солиққа тутилиши мумкинлиги учун бу ҳол рўй беради.

Афзаллиги нимада? Солиқлар йўқлигидан ташқари офшорнинг бир қатор фойдали тарафлари ҳам мавжуддир: кўплаб мамлакатларда бухгалтерлик ҳисоби юритиш талаби камайтирилган ёки умуман юритилмайди. Қонунларда махфийлик кўзда тутилади: ёлланган директорлар ва бошқарувчилар ортида турган асл соҳиб кимлигини билишнинг иложи йўқ. Офшор ўз сарватини кўз-кўзлашни истамаганлар учундир.

Шундай қилиб бу жараён иштирокчиларининг барчаси мамнундир: бизнес эгаси солиқдан тежайди, офшор зона йиллик мукофот пули олади. Айрим мамлакатларда бу тўлов бюджетга яхшигина кирим бўлгани учун у ерда пул эвазига хорижий компанияларни қайддан ўтказиш фақат маъқулланади: фирма очишингиз ёки харид қилишингиз учун инфраструктура ва ҳуқуқшуносларнинг барчаси хизматингизга тайёр. Шу боисдан ҳам бошқа кўплаб мамлакатлардан кўра офшор зонада тез ва осонгина фирма очиш мумкин.

Бундан ташқари офшорлар халқаро сармоя бозорига чиқишни, кредитлар расмийлаштиришни осонлаштиради, халқаро битимлар тузишни арзонлаштиради.

Солиқлардан қочиш. Офшор зонада солиқлардан қочишнинг схемалари оддий, аммо улардан фойдаланиш учун яхши шарт-шароит яратиш керак холос. Масалан, офшор компания ходимлари маошидан даромад солиғи тўламаслик учун уларни катта маблағга суғурталанади ва иш ҳақи суғурта ҳолатлари йўқлигига мукофот пули тариқасида тўланади. Бу ҳам маблағни иқтисод қилишнинг ўзига хос йўлидир. Энг яхшиси офшор компаниялар занжирини тизишдир, негаки, биттаси бизнеснинг ўсаётган талабига бас келолмайди. Ҳозирги пайтда 70 фоиздан ортиқ корхоналар ва мулкдорлар офшор бизнесига эга, уларнинг сони тобора ўсмоқда.

anhor.uz сайтидан олинган мақолани Ш. Исломов ўзбекчалаштирди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан