Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўн йилликнинг энг ёмон йили: йил якунлари жаҳон иқтисодчилари блогида
24.12.2019 14:32,  
370

Глобал иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши, жаҳон иқтисодиётида Осиё эрасининг бошланиши, Twitter’да йил мавзуси бўлган Брекзит: Econs портали ўтиб бораётган йилдаги энг муҳим воқеалари рўйхатини тузиб чиқди.

Бутун жаҳон молиявий инқирозидан кейинг энг паст ўсиш суръатлари ҳамда Марказий банкларнинг ўта фаоллиги — ХВФ тадқиқотлар департаменти директори Гита Гопинатнинг 5 та графикда тасвирланган йил якунлари бўйича блогида.

Янги савдо тўсиқлари ва у билан боғлиқ ноаниқлик дунё бўйлаб ишбилармонлик фаоллиги ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатди ва ривожланган мамлакатларда ва Хитойда даврий пасайишни янада кучайтирди. Маҳаллий сабаблар — иқтисодий, геосиёсий ҳамда ижтимоий сабаблар туфайли иқтисодий пасайиш глобал ўсишнинг секинлашувига олиб келди.

Ўз навбатида Марказий банклар тажовузкор муносабат билдиришди: ривожланган ва ривожланаётган йирик мамлакатларнинг деярли барчасида ставкалар пасайтирилди. Бу эса янада жиддийроқ муаммоларнинг олдини олди: ставкаларнинг туширилиши янги иш ўринлари яратиш имконини берди. Бироқ амалга оширилган ўзгаришлар келаси йилда иқтисодиётнинг жадалроқ ўсишига олиб келадими? ХВФ мутахассислари бу саволга 2020 йилнинг 20 январида эълон қилинадиган жаҳон иқтисодиётининг янги ҳисоботида жавоб беришга ваъда бермоқдалар.

2020 йилда Осиё мамлакатлари ЯИМ миқдори бўйича қолган барча мамлакатларни ортда қолдиради: Бутунжаҳон иқтисодий форуми “Осиё эраси” бошланаётганини эслатмоқда. 2030 йилга қадар Осиё иқтисодиёти бутун жаҳон ЯИМининг 60%ини ташкил қилади, келгуси ўн йиллликнинг ўрта синфини ташкил қилувчи 2.4 млрд аҳолининг 90%и осиёлик бўлади.

Elkin Cartoons

Бизнес ва бошқарувда янги тренд бошланади. Осиё бозорларидаги маҳаллий компаниялар ўз бозоридаги талабни яхши билгани учун кейинги йиллардаги дунё гигантлари “осиёлик” бўлади. Аҳоли даромадлари ўсиб бориши билан уларнинг истеъмол товарлари сифати ҳам ошиб боради. Осиё ҳукуматларидан эса соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда тенг имкониятлар тақдим қилиш талаб қилинади.

Брекзит, нотенглик, фискал сиёсат, савдо урушлари — иқтисодчилар ўртасида ижтимоий тармоқларнинг бош мавзуси бўлди.

Elkin Cartoons

Бу ҳақда дунёнинг энг кучли 344 иқтисодчиларининг Twitter саҳифасини таҳлил қилиб чиққан Bruegel тадқиқотлар маркази ўз блогида ёзиб қолдирган. Кучли иқтисодчиларнинг аксарияти америкалик бўлишига қарамай, Брекзит савдо урушларидан кўра кўпроқ муҳокама қилинган. Топ-10 мавзулар орасида монетар сиёсат, дискриминация ва гендер тенглиги ҳамда иқлим ўзгаришлари мавзулари ҳам ўрин олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан