Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ослода Нобель тинчлик мукофоти соҳибига топширилди
11.12.2017 09:28,  
12

2017 йилда ядро қуролини тақиқлаш бўйича Халқаро кампания (ICAN) нуфузли мукофотга сазовор бўлди. Тақдирлаш маросими Норвегия пойтахти Осло шаҳрида ўтказилди.

ICAN ташкилоти номидан унинг ижрочи директори Беатрис Фин ва 1945 йилда Хиросимадаги атом бомбаси зарбасини бошидан ўтказган Сецуко Терлоу қабул қилиб олди. Терлоу ядро қуролини тақиқлаш кампаниясининг фаолларидан бири саналади.

Мукофот соҳибининг номи октябр ойида аниқ бўлган. ICAN ташкилоти 2007 йилда тузилиб, дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатидаги 468та жамоатчилик ташкилотини ўз ичига олади.

ICANнинг ижрочи директори сўзлаган нутқида ядро қуролининг ишга тушиш хавфи ҳозир “совуқ уруш” давридагидан ҳам катталигини айтди ҳамда жаҳон мамлакатларини БМТнинг ядровий қуролни тақиқлаш шартномасини имзолашга ундади.

У ядро қуроли бор мамлакатларга қаратилган мурожаатида “Қўшма Штатлар, қўрқувни эмас, эркинликни афзал кўринг. Британия, зулмни эмас, қонун устуворлигини афзал кўринг. Франция, террорни эмас, инсон ҳуқуқларини афзал кўринг. Хитой, онгсизликни эмас, оқилликни афзал кўринг, Ҳиндистон маъносизликни эмас, маънони афзал кўринг. Покистон, қиёмат қойимни эмас, мантиқни афзал кўринг. Исроил, вайронкорликни эмас, соғлом ақлни афзал кўринг. Шимолий Корея, харобатни эмас, донишмандликни афзал кўринг”, деди.

Шунингдек, Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташланганда 13 яшар қизча бўлган Сецуко Терлоу харобалар орасидан чиқиб машаққат билан жон сақлаб қолганини ҳикоя қилди.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти бошқа Нобел мукофотларидан фарқли равишда Ослода эгасига топширилади. Тақдирлаш 10 декабр – Алфред Нобел вафот этган кунга белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан