Нобелнинг мукофот пули миқдори оширилди

Нобелнинг мукофот пули миқдори оширилди

Фото: Fernando Vergara / AP

2020 йилда Нобелнинг ҳар бир йўналиши бўйича мукофот миқдори 10 миллион швед кронасига (тахминан 1 миллион доллар) етказилади. 

"Бу йил ютуқлари бизни илҳомлантирадиган ва келажакка умид бахш этадиган лауреатларни қадрлаш ва қўллаб-қувватлаш айниқса муҳимдир. Яқинлашиб келаётган Нобел ҳафталиги муносабати билан биз бу йил мукофот 1 миллион кронга (тахминан 100 минг доллар - тахминан) кўпайтирилишини эълон қилишдан мамнунмиз", - деди Нобел жамғармаси раҳбари Ларс Хейкенстен.

Таъкидланишича, 2012 йилдан буён фонднинг инвестиция капитали 3 миллиарддан 4,6 миллиард кронгача (300 дан 460 миллион долларгача) ўсди, шу билан боғлиқ равишда ҳар йили бешта Нобел мукофоти тўланадиган даромад ошди.

Нобел мукофотининг ҳажми 2011 йилгача 10 миллион кронни ташкил этган эди, ўшанда Жамғарма даромадлари камайганлиги сабабли у 8 миллионгача камайтирилди. 2017 йилда мукофотлар 9 миллион кроонгача оширилди.

Адабиёт, кимё, физика, тиббиёт ва тинчлик бўйича Нобел мукофотлари лауреатлари 5 октябрдан бошлаб эълон қилинади. Анъанага кўра совринларни топшириш 10 декабрда, Нобел мукофотининг асосчиси Алфред Нобел вафот этган куни бўлиб ўтади. Бу йил дунёда коронавирус тарқалиши сабабли Стокголм шаҳар мериясида анъанавий зиёфат бекор қилинди ва медал ва диплом топшириш маросими онлайн тарзда бўлиб ўтади.