Швеция армиясида сохта дипломли 1000га яқин офицер борлиги айтилмоқда 

Швеция армиясида сохта дипломли 1000га яқин офицер борлиги айтилмоқда 

Фото: yandex.com

Dagens Nyheter газетасининг хабарига кўра, армияда “полковник” унвонигача кўтарилган сохта дипломли 1000га яқин офицер бор. Улар бир қатор халқаро ташкилотларда олий мартабали лавозимларда ишлайди.

Масалан, яқиндагина ушбу нашр [Dagens Nyheter газетаси] мамлакат армияси сафида 20 йил хизмат қилган сохта офицер 2013 йили Бельгиядаги НАТО қароргоҳида фаолият кўрсатганлиги аниқланганини маълум қилди. Ушбу “офицер” 2019 йили эса, БМТ номидан Мали Республикасидаги швед ҳарбийларига қўмондонлик вазифасини ҳам бажарган.

Бир қанча халқаро ҳарбий лавозимларда Швеция номидан қўмондонлик вазифасини бажариб келган сохта офицер Швеция ҳарбий разведка ва хавфсизлик хизматида 4 йил фаолият кўрсатган.

Швеция Мудофаа вазири Петер Ҳултқвист бу ҳолатга аниқлик киритар экан, давлат ҳарбий бош штаби сохта офицер устидан жиноий иш қўзғатилганлигини маълум қилди.