Пашиняннинг рафиқаси аёллар отряди билан бирга Қорабоғда жанг қилиш учун жўнаб кетмоқда

Пашиняннинг рафиқаси аёллар отряди билан бирга Қорабоғда жанг қилиш учун жўнаб кетмоқда

Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг рафиқаси Анна Акопян Тоғли Қорабоғда "ватан чегараларини ҳимоя қилиш" учун кетаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида ёзиб қолдирди.

Сиёсатчи рафиқасининг сўзларига кўра, у ва яна 12 аёл яқин бир неча кун ичида ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар, шундан сўнг отряд Қорабоғга жўнаб кетади.

"Бир неча кундан кейин биз ўз чегараларимизни ҳимоя қилиш билан ёрдамга келамиз. Биз ўз ватанимиз ва қадр-қимматимизни душманга топширмаслигимиз керак", - деб ёзган у.

Бир неча ҳафта олдин Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг ёлғиз ўғли Ашот Пашинян кўнгиллилар билан бирга Қорабоғ можаро зонасининг олдинги чизиғига боргани ҳақида хабар берилган эди.