Озарбайжонда арманлар билан можаро туфайли фавқулодда хавфсизлик кенгаши чақирилди

Озарбайжонда арманлар билан можаро туфайли фавқулодда хавфсизлик кенгаши чақирилди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистон билан чегарадош Товуз туманидаги тўқнашувлар сабабли хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди.

"Хавфсизлик Кенгашининг мажлисини Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев олиб борди. Кейин Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши ёпиқ эшиклар ортида давом этди. Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши ҳақида қўшимча маълумот кейинроқ берилади ”, - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

12 июль куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари давлат чегарасининг Товуз тумани ҳудудида сулҳни бузганини маълум қилди. Озарбайжон томонининг таъкидлашича, Арманистон ҳарбийлари уларнинг позицияларини ўққа тутмоқда. Шу билан бирга, Арманистоннинг таъкидлашича, Озарбайжон ҳарбийлари чегарадаги арман таянч пунктини эгаллаб олишга ҳаракат қилган.

Озарбайжоннинг Россиядаги элчиси "икки орада уруш чиқиш эҳтимоли мавжудлиги" ни таъкидлади.

Туркия эса Озарбайжонни бир томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

 

Мавзуга доир: Арман-озарий чегарасида яна қуролли тўқнашув юз берди - ҳалок бўлганлар бор