Ўзбекистон биринчи чоракда 1 млрд долларлик олтин сотган

Ўзбекистон биринчи чоракда 1 млрд долларлик олтин сотган

2020 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми $3,375 млрдни ташкил қилмоқда (ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 10,9 фоиз камроқ). Давлат статистика қўмитаси маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Экспорт таркибида асосий улушни олтин ташкил қилмоқда — 29,8 %. Бу 1 млрд долларга тўғри келади. 2019 йилнинг биринчи чорагида олтиннинг экспорт таркибидаги улуши 32,5 фоизни ташкил қилган эди.

Иккинчи энг кўп экспорт қилинган маҳсулот саноат маҳсулотлари бўлди (18,7 %). Учинчи ўринда эса хизматлар (18,7 %). Хизматларнинг асосий қисмини транспорт ташкил қилади ($ 360,8 млн).

 

Мавзуга доир: Биринчи чоракда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10 %га қисқарди