Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Сурия ва Ироқдан яна 200 дан зиёд фуқароларини қайтармоқчи
28.09.2019 10:54,  
285

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Россия раислигида юқори даражадаги БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакат Ироқ ва Суриядан 235 киши қайтишини кутаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон ТИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг РИА Новостига маълум қилишича, ҳозирда бу борада, жумладан, халқаро миқёсда фаол ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 30 май куни Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинган эди. Уларнинг 48 нафари аёллар, 106 нафари болалар бўлиб, алдов йўли билан Яқин Шарқдаги қуролланган можаролар ҳудудига олиб чиқиб кетилган.

Суриядан қайтарилган турли оғир ҳаётий қийинчиликларни бошдан кечирган ўзбек фуқароларига республика ҳукумати ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Жумладан, уларнинг соғлиғини қайта тиклаш ҳамда жамиятга қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан