Ўзбекистон Тожикистонга 4 нафар шифокор жўнатди

Ўзбекистон Тожикистонга 4 нафар шифокор жўнатди

Фото: Сўғд вилояти ҳокимияти матбуот хизмати

20 май, чоршанба куни ўзбекистонлик 4 нафар шифокор - эпидемиолог, вирусолог ва иккита анестезиологлар Тожикистоннинг Сўғд вилоятига етиб борди.

Шифокорлар Тожикистонлик ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаш ва коронавируснинг тарқалиши ва унга қарши курашда тажриба алмашиш мақсадида борган.

Врачлар жамоаси Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода томонидан кутиб олинди.

Шифокорлар гуруҳининг раҳбари - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор Нематжон Иброҳимов Ражаббой Аҳмадзодага тожикистонлик шифокорлар билан икки кун давомида вилоят касалхоналарида иш олиб борганлари ва тажриба алмашганликлари ҳақида маълумот берди.

"Вилоят касалхоналарида малакали шифокорлар ишлайди. ЖССТ талабларига жавоб берадиган замонавий усуллар ўрнатилди, беморларга касбий муомала қилинади. Агар тажрибали шифокорлар шу тарзда ишлашни давом эттирсалар, яқин келажакда улар COVID-19'га қарши курашда тўлиқ ғалабани қўлга киритадилар ", - деди Иброҳимов.

Мавзуга доир: Ўзбекистонлик врач-вирусологлар Тожикистонга етиб келди