Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркия диний соҳада ҳамкорликни ривожлантирмоқчи
6.03.2020 15:12,  
342

2020 йил 6 март куни Дин ишлари бўйича қўмитада Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Мехмет Суреййе Эр ва маслаҳатчиси Ибраҳим Гемеже қабул қилинди.

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида диний-маърифий соҳада ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Соф ислом таълимоти, унинг тинчликпарварлик ва эзгулик моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳозирги давр талаби ва бу борада икки давлат диний соҳа ходимлари биргаликда иш олиб бориши зарурдир, дейилади хабарда.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Туркиянинг Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишга келишилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан