Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда  Alibaba Group расмий вакили иш бошлади
5.10.2020 12:29,  
652

Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси Хитойнинг гигант савдо платформаси “Alibabа” компаниясининг расмий вакили сифатида иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур келишув Ўзбекистон экспортчилар уюшмасига Alibabа.соm сайтига махсус калитларни очиб берди. Бу Ўзбекистон маҳаллий компаниялари, экспортёрлари шу порталда, шу сайтда маҳсулот жойлаши, умуман олганда “Alibabа” билан савдо ва маҳсулотларини экспорт қилишда кенг имкониятлар очади.

“Аслида Alibabа шу вақтгача Ўзбекистонда ўз шуъбасини очмаган, – дейди Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Мухтор Умаров. – Негаки уларнинг талаблари юқори. Кўпчиликда бу Ўзбекистонга қандай фойдаси бор, деган савол туғилиши табиий. Биринчидан, тез, қулай ва арзон тарзда маҳсулотларимизни жаҳон электрон тармоғига жойлаб оламиз. Икки тарафга ҳам бу платформа кафолат вазифасини ўтайди. Бунинг натижасида тадбиркорларимиз ҳам хотиржам ўз маҳсулотларини экспорт қила олади. Иккинчидан, энг асосийси, “Alibabа” орқали биз Хитой бозорига ва Хитой орқали қўшни давлатларга чиқа оламиз. Бу Ўзбекистон экспортини 2-3 баробарга оширишимизга йўл очади”.

Хабарда айтилишича, ширкат Ўзбекистонда расман иш бошлашидан ҳеч қанча ўтмай, маҳаллий қандолатчи корхона билан 3 миллион АҚШ долларига тенг шартномани имзолаган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан