Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда биопарчаланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади
3.10.2019 11:48,  
144

Ўзбекистонда биопарчаланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Жанубий Кореянинг “Seojin Industry” компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида “Seojin Industry” компанияси Ўзбекистонда биопарчаланувчи гранулалар, пакетлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лаборатория ташкил этиш таклифини илгари сурди. Бунда, ишлаб чиқариш жараёнида 100 фоиз миллий хом ашёдан фойдаланишни йўлга қўйиш эътироф этилди.

Хорижлик меҳмонлар учрашув иштирокчиларига “Seojin Industry” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан намуналар тақдим қилишди.

Қайд этилишича, таклиф этилаётган мазкур инвестиция лойиҳасининг қиймати 18 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 3 млн. АҚШ доллари “Seojin Industry” компанияси, қолган маблағ эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ажратилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, биопарчаланувчи маҳсулот таркибининг 40 фоизини маккажўхори крахмали ёки картошка крахмали ташкил қилиб, у тез парчаланувчи материал ҳисобланади.

Бугунги кунда дунё миқёсида пластик маҳсулотлар ва уларни қайта ишлаш долзарблигича қолмоқда. Айнан, биопарчаланувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи мазкур технология бир қатор корейс компаниялари томонидан яратилди.

Эслатиб ўтамимз, Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз тан нархидан паст нархларда сотиш тақиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан