Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади
13.08.2020 10:02,  
78

Ўзбекистон Республикаси президентининг "Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарори имзоланди.

Қарор билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • Имом Мотуридий ва унинг издошлари бўлган алломаларнинг улкан илмий, диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш;
  • Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби алломаларнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг тараққиётида тутган ўрнини чуқур тадқиқ этиш;
  • ёш авлодни ислом динининг асл қадриятлари руҳида тарбиялаш;
  • мамлакатда ҳамда хорижий давлатларда сақланаётган буюк алломаларнинг калом илмига оид мероси ҳамда ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган асарларнинг аcл ҳамда электрон нусхаларини тўплаш ва келажак авлодга етказиш учун тизимли илмий тадқиқотларни ташкил этиш;
  • ислом тарихи ва калом илми йўналишидаги янги тадқиқотлар натижаларидан илмий жамоатчиликни кенг хабардор этиш.

Марказ директори Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Марказ фаолияти қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Шунингдек, хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендияни таъсис этилади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилотига (ICESCO) аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатларнинг махсус муассасалари, университетлари ўртасида самарали халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича аниқ чораларни кўриб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан