Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари 30 мингдан ошиб кетди
7.04.2020 10:15,  
163

Ички ишлар вазирлиги бугун, 7 апрел 9:00 ҳолатига кўра Ўзбекистон ҳудудида карантин қоидаларини бузилиши юзасидан ахборот берди.

Маълум қилинишича, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 32 649 та ҳолат аниқланган.

Улар:

  • - Тошкент шаҳрида – 5 284 та ҳолат;
  • - Фарғона вилоятида – 4 088 та ҳолат;
  • - Тошкент вилоятида – 3 910 та ҳолат;
  • - Самарқанд вилоятида – 3 194 та ҳолат;
  • - Қашқадарё вилоятида – 2 877 та ҳолат;
  • - Наманган вилоятида – 2 171 та ҳолат;
  • - Сирдарё вилоятида – 2 161 та ҳолат;
  • - Андижон вилоятида – 1 781 та ҳолат;
  • - Жиззах вилоятида – 1 613 та ҳолат;
  • - Сурхондарё вилоятида – 1 533 та ҳолат;
  • - Хоразм вилоятида – 1 330 та ҳолат;
  • - Бухоро вилоятида – 1 320 та ҳолат;
  • - Қорақалпоғистон Республикасида – 1 042 та ҳолат;
  • - Навоий вилоятида – 345 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндашиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт, дейилади ИИВ ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан