Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1800 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1800 нафардан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Фарғона вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Тузалиб чиққанларнинг 3 нафари Россиядан, 2 нафари эса Германия-Россия-Қозоғистон узоқ масофага қатновчи халқаро юк автомашинасида келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Уларнинг барчаси эркак бўлиб, 3 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари эса Бухоро вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 35 ёшда.

Шунингдек, Хоразм вилоятида ҳам коронавирусга чалинган 10 нафар бемор тўлиқ соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 9 нафари Россиядан чартер рейс билан Хоразмга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. 1 нафар фуқаро эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, фуқароларнинг 2 нафари Наманган вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 8 нафари эркак, 2 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 6 нафар, жами 13 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида тузалган 27 ёшли эркак Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, Қозоғистон орқали юртимизга келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, 1 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Қозоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 43 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шифо топганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан бўлиб, 2 нафари Россиядан, 1 нафари эса Туркиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1803 нафарга етди.