Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 14 минг кишига яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 14 минг кишига яқинлашди

2020 йил 14 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13993 (+121) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 121 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 8074 (+44) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5854 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, 65 киши вафот этди.