Халқ таълими вазирлиги фрилансерлар меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди.
Лойиҳада янги имтиёз ва преференсиялардан фойдаланишлари мумкин бўлган миллий фрилансерлар марказини ташкил этиш кўзда тутилган.
Ҳужжат фрилансерларни марказ резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказишнинг мақсадлари, тартиби ва мезонларини белгилайди.
Ушбу қонун лойиҳасида фрилансерлар маркази ташкил этиш учун 20 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Марказда ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган, веб-дизайн ва дизайнни ўрганиш, мобил иловаларни ишлаб чиқиш имконияти бўлади.
Марказ резидентлари иш стажини ҳисобга олган ҳолда вақтинча меҳнат гувоҳномалари берилади ва иш топишда ёрдам кўрсатилади. Улар тўловларни банк комиссион тўловисиз хорижий валютада қабул қилишлари ва оммавий таклиф асосида ўз хизматларини кўрсатишлари мумкин.
Қонун лойиҳасида марказнинг резиденти бўлишни истаган фрилансерлар жавоб бериши керак бўлган мезонлар кўрсатилган. Хусусан, улар ўз хизматларини Интернет орқали тақдим этишлари, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасликлари ва ходимларнинг хизматларидан фойдаланмасликлари керак.
Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси 12 июнгача давом этади.