Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда мукофот олган шахсларга қанча маблағ тўланади?
30.08.2022 17:57,  
289

ЮРТИМИЗДА ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИНИНГ НЕЧТА ТУРИ МАВЖУД?

 

Давлат мукофотлари ҳам маълум турларга эга. Буларнинг ичида мавқеи жиҳатидан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони юқори ҳисобланади. “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига медали ва гувоҳнома топширилади. Фахрий унвонларнинг эса қонунда 34 хили назарда тутилган. Улардан Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси кабиларни келтириш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Мустақиллик”, “Амир Темур”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Буюк хизматлари учун ордени”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, I ва II даражали “Соғлом авлод учун”, I ва II даражали “Шон-шараф”, “Дўстлик”, “Мардлик” орденлари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси медаллари эса 4 тагина бўлиб, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун”, “Келажак бунёдкори”, “Шуҳрат” медаллари шулар жумласидандир.

Давлат мукофотлари фақатгина маънавий эмас, моддий жиҳатидан ҳам фойдалидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги “Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2-сонли қарорига мувофиқ, “Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Низомга кўра, “Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, “Хизмат кўрсатган артист” учун 1,8 баравари, “Хизмат кўрсатган” унвони билан бошқа касбдагиларга 1,6 баравар миқдорида тўловлар берилади. Шунингдек, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ҳар ойлик маоши ёки иш ҳақи миқдорида бериб борилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 120-сон қарори қабул қилинган.

 Ушбу Низом "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонунга ҳамда Президентнинг 2020 йил 19 майдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва унда қуйидагилар белгиланган:

– “Олий Даражали Дўстлик” орденига – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида;

– “Мустақиллик” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 баравари миқдорида;

– “Амир Темур” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари миқдорида;

– “Жалолиддин Мангуберди” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 баравари;

– “Буюк хизматлари учун” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари;

– “Эл-юрт ҳурмати” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;

– “Зулфия” номидаги давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;

– “Мард ўғлон” давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;

– 1-даражали  “Саломатлик” ордени базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари;

– 2-даражали  “Саломатлик” ордени базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари;

– “Фидокорона хизматлари” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 баравари;

– “Меҳнат Шуҳрати” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари;

– 1-даражали “Соғлом авлод учун” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари;

– 2-даражали “Соғлом авлод учун” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида;

– 1-даражали “Шон-шараф” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари;

– 2-даражали “Шон-шараф” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари;

– “Дўстлик” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари;

– “Мардлик” ордени – базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари;

– "Соғлом турмуш" медали базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари;

– “Содиқ хизматлари учун” медали – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида;

– “Келажак бунёдкори” медали – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида;

– “Жасорат” медали – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида;

– “Шуҳрат” медали – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик маблағ тўланади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 20 майдаги “Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-138-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

– меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм;

– базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 300 000 сўм этиб белгиланган.

Абдулла НУР

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан