Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда пахта миқдорига қўшиб ёзиш ҳолати давом этмоқда
7.10.2019 23:50,  
643

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида топширилган пахта миқдорини кўпайтириб кўрсатиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, «Ж» фермер хўжалиги томонидан 2580 килограмм пахта хом ашёси топширилган бўлса-да, «Шуманай пахта қабул қилиш маскани» АЖ мансабдор шахслари жамият пул маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, юк хатлари ва ECAS электрон дастурига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 миллион сўм бўлган 5940 килограмм пахта хом ашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Шуманай пахта қабул қилиш маскани» мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан