Ўзбекистонда қанча инсон коронавирусга тест қилингани маълум қилинди

Ўзбекистонда қанча инсон коронавирусга тест қилингани маълум қилинди

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Ўзбекистонда 150 мингга яқин инсон коронавирус бўйича тестдан ўтказилгани маълум қилинди.

“Яқин орада бу рақамлар ярим миллионга етказилади. Олинган тестларнинг сони келгусида максимал оширилиши ҳисобигагина карантин шартларини юмшатиш мумкин“, — деди коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов.